Янги Тошкент шаҳри халқпарвар ва ижтимоий адолатли, саховатли ва қудратли бўй-басти билан намоён бўлади.
Куни кеча халқимиз катта орзу-умидлар, янгиланиш ва яшариш қудрати билан қутлуғ Наврўз айёмини кутиб олди. Эртага муқаддас Рамазон кунлари билан юзлашамиз. Бугун халқимиз яхши ниятлар билан шу улуғ ой тадоригини кўрмоқда.
Янгиланиш фаслини қут-барака билан бошладик. Эзгу ниятлар билан катта ишларга қўл урдик. Ҳозир шулар ҳақида ўйлаб, беихтиёр Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Наврўз умумхалқ байрами табригида “Азалдан “одамийлик диёри” деб шуҳрат қозонган Ватанимизда ҳар бир инсон халқимиз ва давлатимизнинг меҳри ва эътиборини тўла ҳис қилиб яшасин”, дея бағоят улуғвор мақсадни илгари сургани замирида буюк заминимиз маҳобати ва моҳиятини англагандек бўламиз.