15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг 22-саммити бўлиб ўтади ва бу Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасида йилнинг энг йирик дипломатик тадбири бўлади.
Унда ШҲТнинг барча 8 нафар тўлақонли аъзоси, 3 нафар кузатувчи давлатнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари, бир қатор давлатлар ва 10 халқаро ташкилотнинг таклиф этилган раҳбарларининг иштирок этиши режалаштирилган. Саммитни ўтказиш билан боғлиқ умидлар, биринчи навбатда, ташкилотнинг нуфузи, сиёсий салмоғи, иқтисодий салоҳияти ва халқаро жозибадорлиги ортиб бораётгани билан боғлиқ.